Самарқандда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 1 млрд 668 млн сўмлик 117 минг қутидан зиёд сигарет ва чилим учун тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Улар махсус техникаларда янчилиб, сувга бўктирилди ва яроқсиз ҳолга келгач, кўмиб юборилди.
Тошкент халқаро аэропортида 8,5 тонна кўкнори олиб ўтилаётгани аниқланди. Улар ҳужжатда қандолат кўкнориси деб кўрсатилган 25 тонна уруғ ва сомонлар таркибида бўлган. Битта ҳолатда шунча гиёҳвандлик воситасининг аниқланиши божхона тизимининг 30 йиллик тарихида илк бор қайд этилди, дейилади хабарда.
2024 йилдан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари учун АҚШ Давлат департаментининг Antiterrorism Assistance дастури доирасида терроризмга қарши курашиш бўйича махсус тактик ўқув курслари ўтказилади.
Тожикистон билан чегарадаги «Ойбек» божхона постида 55 кг га яқин гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди. У моддаларни газ баллони ва бензин бакига яширган.
Янгиҳаёт туманидаги заводда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 228 минг 144 қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди. 3,3 млрд сўмга баҳоланган ушбу тамакиларнинг барчаси битта хонадондан топилган.
Сурхондарёдаги «Айритом» чегара божхона постидан ўтказилаётган анор шарбатлари таркибида 103 кг метамфетамин синтетик гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Улар Тошкентдаги компаниялардан бирига юборилаётган бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Августь охирида халқаро аэропортда ноқонуний олиб ўтилгани сабаб 57 дона тимсоҳ болалари ва 10 дона буқаламун ҳайвонот боғига вақтинча топширилди. Ҳозирда улардан 1 бош тимсоҳча ва 6 бош буқаламун нобуд бўлди. Божхона органлари ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди.
ДБҚ раиси Акмалхўжа Мавлонов Бельгияда Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурия билан учрашди. Музокаралар давомида томонлар кадрлар тайёрлаш, ташкилотнинг ҳудудий марказларида Божхона институтининг профессор-ўқитувчилари учун мунтазам амалиётларни йўлга қўйиш каби таклифларни илгари сурди.
ДХХ ҳамда божхона қўмитаси ходимлари 90 минг долларни Тожикистонга олиб ўтмоқчи бўлган аёлни тўхтатиб қолди. У чегарадан пулнинг бир қисмини аввал оёқ кийимлари ичига, кейинги сафар эгнидаги кийимлари орасига яширган ҳолда ўтмоқчи бўлган.
Нью-Йоркдан Тошкентга учиб келган йўловчи ўзи билан таркибида каннабис мойи бўлган 18 та қадоқда сақич, 2 қути конфет ва 10 дона шоколадни олиб киришга уринди. Унинг ёнидан яна 1,2 гр «марихуана» ҳам топилди. Гумондор моддалардан даволанишда фойдаланишини ва бу тақиқланганини билмаслигини айтди. Божхона қўмитаси «билмаслиги уни жавобгарликдан озод этмаслигини» қайд этди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келган Отабек Чориев Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Давлат божхона қўмитаси республика ҳудудига олиб кирилган 11,9 млрд сўмлик товарларни божхона расмийлаштирувидан олдин алмаштириб қўйишга уриниш ҳолатини аниқлади. Маълумотга кўра, йил бошидан божхона органлари томонидан аниқланган 7700 та ҳуқуқбузарлик ҳолатида умумий қиймати 547 млрд сўмлик товарлар ноқонуний кўчирилишининг олди олинган.
Божхона қўмитаси томонидан Сурхондарё вилоятидаги чегара пости орқали 96,9 кг гиёҳвандлик воситаларини контрабанда қилишга уриниш ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентда Россиядан Ўзбекистонга қайтарилган ноёб 29 та қўлёзма ва 16 та сопол буюмлар Ислом цивилизацияси маркази фондига расман топшириш маросими бўлиб ўтди. Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги 5 йил давомида божхона органлари томонидан 450 га яқин қўлёзма асарлар, ноёб танга ва бошқа осори-атиқалар ушлаб қолинган.
Бектемир туманида Mercedes-Benz Sprinter автомашинасида Ўзбекистонга ноқонуний олиб келинаётган қиймати 1 млрд 93 млн 680 минг сўм бўлган «Тропикамид» дориси топилди. Шунингдек, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларида ҳам кучли таъсир қилувчи препаратларнинг ноқонуний савдоси аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Юк машинаси ҳайдовчиси бир нечта сохта «чиройли» автомобиль рақамларини Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлди. Улардан икки жуфти бир хил эканлиги аниқланган.
Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Илхом Мухторов қўмита раиси ўринбосари в. б. этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг